“Hududgaztaʼminot” акциядорлик жамияти томонидан маиший газ баллонларининг ҳисобини юритишида автоматлаштирилган назорат тизимини татбиқ этиш мақсадида, ҳар бир газ баллон махсус бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланмоқда.
Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 13 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 231,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2550 нафар истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 27 дона маиший газ баллонлари берилди.

Шу жумладан:

Наманган шаҳридаги Баркамол авлод, Шаршара ва Олти тош маҳаллаларига 28,02 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 217 та хонадонга 217 дона ID- карта тарқатилди.

Поп туманидаги Тепақўрғон, Хўжаобод ва Қўшминор маҳаллаларига 18,640 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 123 та хонадонга 123 дона ID- карта тарқатилди.

Чуст туманидаги Истиқлол, Ахча, Юқори, Навбаҳор, Боло ва Биби она маҳаллаларига 17,74 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 376 та хонадонга 36 дона ID-карта тарқатилди.
Тўрақўрғон туманидаги Дукат, Мозоркунха, Кумидон, Бозорбоши, Яккадом маҳаллаларига 23,300 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 130 та хонадонга 130 дона ID- карта тарқатилди.

Наманган туманидаги Янги йўл маҳалласига 16,24 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 130 та хонадонга 1300 дона ID- карта тарқатилди.

Мингбулоқ туманидаги Қизилкум маҳалласига 22,40 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 214 та хонадонга 214 дона ID- карта тарқатилди.

Косонсой туманидаги Дўстлик, Садача ва Баҳосиртон маҳаллаларига 22,40 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 160 та хонадонга 160 дона ID- карта тарқатилди.

Уйчи туманидаги Гулимтон ва Садача маҳаллаларига 13,50 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 220 та хонадонга 220 дона ID- карта тарқатилди.

Янгиқўрғон туманидаги Бекобод маҳалласига аҳлига 21.760 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 130 та хонадонга 130  ID- карта тарқатилди.
Чортоқ туманидаги Айқирон ва Бозорбоши маҳаллаларига 8,80 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 146 та хонадонга 146 дона ID- карта тарқатилди.

Учқўрғон туманидаги Қўғай ўлмас, Нуробод ва Қўрғонча маҳаллаларига 17,92 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 390 та хонадонга 390 дона ID- карта тарқатилди.

Норин туманидаги Тўда ва Қўшариқ маҳаллаларига 21,12 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 230 та хонадонга 230 дона ID- карта тарқатилди. Таъминотга муҳтож 27 та хонадон 27 та маиший газ баллони билан таъминланди.

Эндиликда ҳар бир суюлтирилган газ истеъмолчиси ўз маиший газ баллони қачон ва қай тартибда тўлдирилиши ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда назорат қилиб бориш имкони яратилди. ID карталар фақат маиший газ баллонидан фойдаланиш учун белгиланган бўлиб, унда барча маълумотлар кўриниб туради, - дейди “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари Иброҳим Мамаджонов. - Автоматлаштирилган тизим тўлиқ ишга туширилганидан сўнг, белгиланган маблағ истеъмолчининг ID картасидан ечиб олинади. Буни қулайлиги шундаки, ҳар бир картадан эгасидан бошқа шахснинг фойдаланишига имкон берилмайди.

Қолаверса, янги тизим ишга тушгач, ҳайдовчи экспедитор ва таъминотчи ходимлар томонидан газ баллон учун истеъмолчидан нақд ёки ортиқча пул олинишига асло йўл қўйилмайди. Асосийси шундаки, сунъий нарх оширилиб сотилишининг олди олиниб, истеъмолчи ва газ таъминоти ўртасидаги ҳисоб-китоб шаффофлиги тўлиқ таъминланади.
“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиалидан маълум қилинишича, бугунги кунда Наманган вилоятида суюлтирилган газдан 414 минг 418 истеъмолчи фойдаланиб келмоқда. Улардаги газ баллонлари сони 455 минг 448 тани ташкил этади. Ҳозирга қадар, газ баллонларнинг 436 минг 680 таси ва қўшимча равишда 25 минг 300 таси махсус бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланди. Истеъмолчиларга эса 281 мингдан ортиқ ID карта тарқатилди.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида жорий этилган "Махаллабай" ишлаш тизими маҳаллаларни белгиланган муддатларда барча истеъмолчилар суюлтирилган газ билан қамраб олишда ўз самарасини бермоқда.

© namangan24.uz

--> -->