Ўз касбига содиқ, фидойи шифокорларимизнинг астойдил саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда коронавирус инфецсиясини юқтириб олган беморларни соғайтиришда юқори натижаларга эришилмоқда. Айни пайтда шифохоналардан қувончли хабарлар келиб турибди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан “Namangan24.uz” сайтига маълум қилишларича, бугун - 2020 йил, 9 май, шанба куни Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 20 нафар бемор бутунлай соғайди. Дардан фориғ бўлганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.

Наманган шаҳри, Наманган, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманиларида яшовчи соғайганларнинг 9 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, уларнинг орасида 2020 йил февраль ойида туғилган 2 ойлик чақалоқ ҳам бор. Қайд этиш жоиз, беморлар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Бугунги кунга келиб, Наманганда шу пайтга қадар коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 179 кишига етди. Юртимиз бўйлаб тожли вирусдан фориғ бўлганлар эса 1803 нафарни ташкил этмоқда.

© namangan24.uz

--> -->