Муқадас Рамазон Ҳайити арафасида, бугун - 2020 йил, 23 май, шанба куни Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар айни дақиқаларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.

Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманларида яшовчи тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг каттаси – 1940 йилда туғилган нуроний онахон, энг кичиги эса 14 ёшли ўсмир ҳам бор.

Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари, қолаверса вилоят миқёсида пандемияга қарши кўрилаётган изчил чоралар самарасида Наманганда айни вақтга қадар коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 240 кишига етди. Шифохоналарда қолган 9 нафар беморни ҳам даволаш чоралари кўрилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->