Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Яқинда Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Наманган вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида, фуқаро Х.С. бошқарувидаги “ГАЗ-2834” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда Ислом Каримов кўчасида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Бунинг натижасида, ушбу юк машинасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 216 миллион сўмлик 5434 та қадоқдаги дори-дармон воситалари борлиги аниқланди.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->