Абдусаттор Йўлдашевга интенсив боғ барпо этиш учун Чуст туманидаги ташландиқ ерлардан 20 гектари ҳокимлик томонидан ажратиб берилади. Ушбу жойда сувга талаб катталиги боис қаҳрамонимиз узоқ масофадан электр токи тортиб келиб, сув чиқаришга киришади. Фермернинг айтишича, қарийб 500 миллион сўм маблағ эвазига 350 метр ер қаридан сув чиқади.

Аввалига оддий сув дея ўйлаб экинларни суғоришда ишлатиб туришади, шу орада бу ерда ишлаётган деҳқонлардан бири оёқ яраси тузалиб қолганини айтади. Астма касали бор йигит ҳам тузалиб қолганини айтади, кейинчалик сувдан ичган одам борки бир дардга шифо топаётгани сезилади. Абдусаттор Йўлдашев сувдан Тошкентдаги илмий текшириш марказига олиб бориб текширтиради. Натижада эса ушбу сувда киши организми учун ўта фойдали бўлган кўп миқдордаги “Селен” моддаси бор эканлиги аниқланади.

Тез орада инвестор топилса, сувни қадоқлаб бутун республика бўйлаб етказиб бериш кўзда тутилмоқда.

 

Темурмалик Воҳидов,

© namangan24.uz

--> -->