Наманган вилоятида коронавирусдан соғайган беморлар сони тобора ортиб бораётгани ғоят қувонарли ҳолат. Бугун - 2020 йил 28 июль, сешанба куни вилоятдаги шифо масканларида дарддан фориғ бўлган 17 нафар бемор соғлом ҳаёт сари йўл олиб, ўз оила аъзолари бағрига кузатилди.

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий порталига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Наманган шаҳри ва Уйчи, Учқўрғон, Наманган, Янгиқўрғон, Чортоқ, Мингбулоқ ва Норин туманларида яшовчи соғайган беморларнинг 11 нафари эркак, 6 нафари аёл кишидир.

Айни пайтга қадар коронавирус инфекцияси Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 22 374 та, шу жумладан, Наманган вилоятида 720 та ҳолатда қайд этилган бўлиб, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари, қолаверса пандемияга қарши кўрилаётган изчил чоралар натижасида, биргина вилоятимизнинг ўзида ҳозиргача тожли вирусдан соғайганлар сони 556 кишига етди.

Шу ўринда, ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да, вирус ўчоғига кириб куну тун меҳнат қилаётган фидойи тиббиёт ходимларига чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Айтганча, Наманганда иш бошлаган “CALL-CENTER” – тиббий Маслаҳат марказига, аниқроғи 1105 қисқа рақамига қўнғироқ қилганлар мурожаатларини қабул қилиш ана шундай жавоб билан бошланди. Вилоятимиз аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатиш “Call-center” маркази иш олиб бормоқда.

Оқилхон Дадабоев,

namangan24.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

--> -->