Шу йилнинг 1 февраль, шанба куни соат 07:10ларда Наманган вилоятининг Поп туманида яшовчи А. Э. ишонч қоғози билан Поп туманида яшовчи Б. Қ га тегишли “Нексия” русумли машинани “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомобиль ағдарилиб кетган.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Мудҳиш ва кутилмаган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳайдовчи А. Э. воқеа жойида ҳалок бўлган. Машина ичида бўлган йўловчилар Поп туманида яшовчи Ш. И. ва унинг фарзанди А. М. ва М. С. лар олган тан жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

Манба хабарида ҳайдовчиларни яна бир бор ҳушёрликка чорлаб қолинган:

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари! Йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Чарчоқни сезганингизда тўхтаб дам олинг! Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз.

© namangan24.uz

--> -->