Наманган вилояти Ички ишлар идоралари тизимида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди. Вилоятдаги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари янги раҳбарга эга бўлди.

Полковник Равшан Азадбекович Юнусметов Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақида республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти “ГАИ”чиларига бошчилик қиладиган янги раҳбар Равшан Юнусметов бундан аввал Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида 2019 йил якунига қадар полковник Бахтиёр Дўстмуҳаммедов фаолият юритган эди.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Равшан Азадбекович Юнусметовга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->