Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят, шаҳар, туманлар бўлимлари томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган тарғибот ва назорат тадбирлари давомида айрим истеъмолчиларнинг тармоқлардан ноқонуний фойдаланаётганига ҳам чек қўйилмоқда.

Хусусан, Мингбулоқ туманидаги “Ингичка” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги кўрик давомида Илғор кўчасида яшовчи Абдураҳмоновлар хонадонида электр ҳисоблагичдан ташқари тармоқга уланиб олгани аниқланган.

“Ҳеч ким билмайди” қабилида иш тутган хонадон соҳиблари уйнинг том қисмидан яширин равишда ҳисоблагичдан ташқари тармоқдан ноқонуний фойдаланаётгани аён бўлди. Хонадон эгаларига нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда салкам 39 миллион сўмни ташкил этди.

Агар истеъмолчи тармоқдан эгри йўл билан эмас, аксинчи қонунга асосан фойдаланганда эди зарар суммаси оилавий бюджетни бошқа катта бир қисмини тўлдиришга кетармиди? Афсус...

Соҳибжон Рафиқов,

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси катта инспектори.

© namangan24.uz

--> -->