Кайф қилувчи ичимликлар истеъмол қилишнинг аянчли оқибатлари тўғрисида кўп ва хўб эшитгансиз. Айниқса, йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари сархуш қилувчи воситаларни умуман истеъмол қилмасликлари шарт.

Акс ҳолда автоҳалокатга сабабчи бўлишлари мукин. Буни бугунги кунда ҳамма ҳайдовчи яхши билади. Бироқ, бунга барча амал қилаяптими? Афсуски, бу саволга ҳа, деб жавоб беролмаймиз.

Ғолибжон Дўсманбоев “Дамас” русумли 50Y 160 EA давлат белгили машинани маст ҳолда бошқарган пайтда ходимлар томонидан ушланди. Лекин, у маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишидан бўйин товлади. “Ғишт қолипдан кўчганда эса...”

"- Мени кечиринглар, қилмишимдан афсусдаман”, дейди у судда. Суд қарорига мувофиқ Ғолибжон бир йилу олти ой мобйнида транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Қолмишига жарима жазосига ҳам тортилди.

Музаффар Ғофуров,

Янгиқўрғон тумани маъмурий судининг раиси.

© namangan24.uz

--> -->