Шу йилнинг 20 август куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил май ойида Наманган шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, “Lacetti” русумли автомашинасини 7200 АҚШ долларига сотишга келишиб, 4750 АҚШ долларини олиб, автомашинани номига расмийлаштириб бермаганини маълум қилган.

Орадан маълум вақт ўтганидан сўнг сотилган автомашинани олиб кетиб, пулларини қайтариб бермаётганлигини туфайли фуқарога нисбатан чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувоқилаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иш қўзғатилган.

© namangan24.uz

--> -->