Шу йилнинг 4 июнь, пайшанба тонгида - соат 05:00 да Наманган вилоятининг Поп тумани “Қўшминор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент - Ўш автомобиль йўлининг 227-километрида содир бўлган мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси уч кишини ҳаётдан барвақт олиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, 63 ёшли А. Р. бошқарувида бўлган “Sams” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А. Ғ. бошқарувида бўлган “Isuzu” юк машинаси ва 26 ёшли Н. Р. бошқарувида бўлган иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг “Sams” юк машинасининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Мазкур аянчли ҳодиса оқибатида “Sams” ҳайдовчиси А. Р. ва “Isuzu” ҳайдовчиси А. Ғ. ҳодиса жойида ҳалок бўлган, иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг ҳайдовчиси Н. Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ҳозирда ушбу йўл транспорт ҳодисаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->