Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Ботирович Исаевнинг 2020 йил 4 декабрдаги  фармойиши билан Аббосбек Нодиржон ўғли Сатторов Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаб келган Улуғбек Рўзиматовнинг ўрнини эгаллади.

Аббосбек Сатторов 1996 йил 4 июль куни Норин туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган Давлат университетининг ижтимоий-иқтисодий факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог.

Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган.

У 2020 йилдан буён Наманган шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги фармонига кўра, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.

"Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган Аббосбек Сатторовга масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

Оқилхон Дадабоев,

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали раҳбари.

--> -->