Ёшлар иттифоқи раиси ўқиган мактабига китоблар совға қилди

Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга, ришталарни-ришталарга уловчи, эзгилик ва бахтга элтувчи восита. “Китобсиз хонадон жаҳолатга ўхшайди”, деган экан бир донишманд.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кучайтириш, навқирон авлоднинг адабиётга бўлган меҳрини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар келажакда ўз мевасини бермасдан қолмайди.

Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида раҳбарларга, депутатларга ўзлари ўқиган мактабига 20 донадан китоб совға қилиш, шу орқали кутубхоналар ташкил этиш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш лозимлигини қайд этди.

Ушбу эзгу ташаббусга қўшилган Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган Наманган шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди.

Бу каби эзгу ишлар Ёшлар иттифоқнинг вилоят кенгаши масъул ходимлари, туман (шаҳар) кенгаши раислари ва бошланғич ташкилот етакчилари иштирокида ҳам давом этмоқда.

Шохруҳ Кенжаев,

Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби.

© namangan24.uz

--> -->