Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида “Меҳрингдан яралган болангман, Ватан!” мавзуида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бу ҳақида вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва устоз-мураббийларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини йўллади.

Қувонарлиси шундаки, вилоят раҳбари меҳр масканига кўплаб китоблар тўплами ҳамда “Исузу” автобуси калитини тантанали топширди.

Бундан ташқари болажонлар ёзги оромгоҳларга йўлланмалар  ва спорт анжомларини ҳам хурсандчилик оғушида қабул қилиб олдилар.

Сана муносабати билан бадиий-мусиқали дастур намойиш этилди ва турли мусобақалар ташкилланди.

Маъмуржон Эргашев,

Наманган муҳандислик-технология институти талабаси.

© namangan24.uz

--> -->