Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Буюк аждодларимизнинг ҳаёти, босиб ўтган шарафли йўли, моддий ва маданий меросини ёшларга ибрат сифатида ўргатишнинг замонавий илмий-педагогик усуллари” мавзусида республика миқёсида онлайн илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Ушбу конференция НамМҚИ ижтимоий фанлар кафедраси, “Ахсикент” халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмаси ва “Усмон Носир” нашриёти ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Aхсикент” Халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмаси раҳбари, профессор Мирмаҳмуд Мирсайдуллаев, Наманган муҳандислик-қурилиш институти профессори, фалсафа фанлари доктори М.Исмоилов, Наманган шаҳар бош имом-хатиби Мусохон Aббосиддинов, Наманган давлат университети катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори А.Нуриддинов, Ўзбекистон Халқаро Ислом Aкадемияси ҳузуридаги малака ошириш маркази минтақавий филиали директори К.Йўлдошхўжаев, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази вилоят бўлинмаси раҳбари Нозима Қозоқова, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева, НамМҚИ ўқитувчиси Н.Aбдуллажановалар конференцияда муҳокама этилган йўналишларга оид илмий мақолалари билан маъруза қилди.



Анжуман ялпи мажлисида “Усмон Носир” нашриёти бош муҳаррири Алижон Жўраев, институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Жакбаров, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори С.Умархонов, муҳандислик коммуникациялари факультети декани Қ.Иноятов, ижтимоий фанлар кафедраси мудири А.Отахонов, профессор-ўқитувчилар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Анжуман давомида буюк аждодларимиз моддий ва маънавий меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш соҳасида олиб борилаётган янги илмий тадқиқотлар ҳақида атрофлича илмий маълумотлар берилди. Ёшларни тарбиялашда аждодлар мероси, шарафли ҳаёт йўлини намуна сифатида сингдиришнинг янги инновацион усуллари, методлари тўғрисида таклифлар билдирилди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган конференция ялпи мажлисдан сўнг шўъбаларда давом этди. Конференция якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти матбуот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->