Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида қўшимча республика ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш юзасидан берилган вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 24 - 29 февраль кунлари Андижон вилоятида Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбееистон-Шарда университети ҳамкорлигида “Талабаликка бир қадам” очиқ олимпиадаси ўтказилди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу олимпиадада республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 2 минг  500 дан зиёд  9-, 11-синф ўқувчилари беллашдилар. Олимпиадада математика, физика, кимё ва биология фанларидан жами 50 та онлайн тартибда (40 та савол фан йўналиши ва 10 та савол инглиз тили фанидан) саволлар учун 75 дақиқа вақт берилди ва 100 баллик тизимда баҳоланди.

Тест топшириқлари Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ҳамда Ўзбекистон - Шарда университети билан ҳамкорликда тузилди.

Қувонарлиси, 350 нафар халқаро олимпиадада қатнашган Наманган вилояти  иштирокчиларининг  11 нафари  фахрли ўринларни эгалладилар.  Наманган шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Самандар Умматалиев биология фанидан 1-ўринни,

Чортоқ туманидаги 5-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Жасурбек Жамолдинов физика фанидан 1-ўринни,

Поп туманидаги 16-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Махлиё Исоқова биология фанидан 2-ўринни,

Наманган шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Исохон Камолхонов кимё  фанидан 2- ўринни,

Тўрақўрғон туманидаги 17-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Самандар Қудратиллаев физика фанидан 2-ўринни,

Наманган шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Рухшона Зокиржанова математика фанидан 2-ўринни,

Поп туманидаги 10-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим  мактабининг 9-синф ўқувчиси Камола Турғунова биология фанидан 3-ўринни,

Поп туманидаги 11-давлат ихтисослаштирилган мактаб -интернатининг 9-синф ўқувчиси Озодхўжа Марипхонов кимё  фанидан  3-ўринни,

Учқўрғон туманидаги 5-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Дилмурод Мўминов математика фанидан 3-ўринни,

Уйчи туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Жавлонбек Тўлқинбоев кимё фанидан 3-ўринни, Поп туманидаги 10- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Наврўза Хидоятова биология фанидан 3-ўринни қўлга киритдилар.

Наманган вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида республика бўйича фахрли 2-ўринни эгаллашди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан талабалик сертификати, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дарвоқе, Халқаро олимпиаданинг 1-ўрин соҳиблари Шарда университетига гранд асосида қабул қилинади. 2-ўрин эгалари Шарда университетига 50 фоиз контракт тўловга имтиёз ва 3-ўрин соҳиблари Шарда университетига 30 фоиз контракт тўловга имтиёзга эга бўлишади.

© namangan24.uz

--> -->