Шоир Сирожиддин Саййиднинг мазкур таъсирли сатрлари ўз ҳаётий ифодасини топмоқда.

Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.

Ижтимоий тармоқларда, расмий сайтларда хушхабар яшин тезлигида тарқалди, ҳамма бир-бирини хабардор этишга шошилди. Бу эса давлат бошлиғининг, юртдошларимизнинг бағрикенглиги, кечиримлилиги, инсонпарварлиги, меҳр-оқибатлилигидан далолат.

Очиғи, урушлар ва жанглар майдонидан қақшаб турган, Ватанни қўмсаб, айбига иқрор бўлиб юрган, бироқ киндик қони томган ватанига келолмаётган оналарни ва доимо хавфу хатар домида яшаётган болаларни афв этиш Юртбошимизнинг адолатли ва жасоратли қарори бўлди.

Кечадан бери кўча-кўйда эшитган, билган борки, худди ўзининг оила аъзоси кечирилгандек жуда хурсанд. Шундай улуғ кунлар ҳурматидан амалга оширилган “Меҳр” ижтимоий операцияси – одамийликнинг бу энг олий ва ноёб намунасининг овозаси диёримиз ва дунё бўйлаб таралмоқда.

Интернет тармоғида катта қизиқиш ва ҳайратларга сабаб бўлган суратлар жамики муқаддас инсоний туйғуларни жунбушга келтирди. Тинч ва фаровон юртга самолётдан тушибоқ юксак эҳтиром ва миннатдорлик билан қадам ранжида қилган, ҳали ҳам ўнгига ишонмаётган аёлларнинг она тупроғимизни кўзига суртаётгани ва нималар бўлаётганини бола қалби билан катталардек ҳис этаётган кичкинтойларнинг беғубор нигоҳи, шукроналик дил сўзлари ҳаммамизни ҳаяжонлантирди.

Бу лаҳзалар эса сизу бизнинг ватанпарварлигимизни, ислоҳотларга дахлдорлигимизни чандон ошириб юборди.

Ғайратжон Тўйчибоев,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши раиси.

Орифжон Жўраев,

журналист, партия фаоли.

© namangan24.uz

Янгиликлар

--> -->