Халқ банки Наманган вилояти филиалининг ишлаш тизими ҳали ҳанузгача эскича услубда эканлиги таассуфланарли ҳолат.

Банк ходимларидан аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ. Банк офисига кираверишда учинчи кассага учрайсиз, дейишди, борсам биринчи кассага жўнатди, яна учинчи кассага боринг, деди, кейин яна биринчисига...

Халқ банки бош ҳисобчисидан қўл қўйдириб келиш керак экан. Иш вақтини 09:00-16:00 гача деб ёзиб қўйилибди, аммо жаноб бош ҳисобчи соат 11:50 да иш хонасида йўқ экан. 

Бунинг сабабини сўрасам 14:00 дан кейин келади, деган жавобни эшитдим. Банкдан чиқишда назорат жойидан тушлик вақтини сўрадим, 13:00-14:00 гача.

Шу ўринда ҳақли саволлар туғилади: мақсад аҳолига сифатли хизмат кўрсатишми ёки одамларни сарсон қилишми, «ҳурматли» мутасаддилар?
Ёхуд "Мижоз банк учун эмас, банк мижож учун" тамойили Халқ банки Наманган вилояти филиали учун бегонами?

Темурмалик Воҳидов,

"Менинг юртим" телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбирлик пункти.
© Namangan24.uz

--> -->