Шу йилнинг 3-4 октябрь кунлари Бангладеш давлатида пумсэ бўйича онлайн тарзда ўтказилган “1st Bangladesh Taekwondo International poomsae championships” мусобақасида наманганлик таэквондочилар муваффаққиятли иштирок этдилар.

Нуфузли халақаро турнирда спортчиларимиз иккита олтин, битта бронза медалга сазовор бўлишди. Хусусан, Салоҳиддин Собитов ва Иномжон Абдуллаев олтин медалга лойиқ, деб топилди. Дилфуза Муталибова эса бронза медалга муносиб кўрилди. Яна бир спортчимиз Хуршидабону Шукуржонова финал баҳсларида қатнашиб, 4-ўрин билан кифояланди.

Энди спортчиларимиз Мексика ҳамда Венесуэла давлатлари томонидан ташкил этиладиган халқаро онлайн мусобақаларида Ватанимиз шаънини ҳимоя қиладилар.

© namangan24.uz

--> -->