Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.

Чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси, профессионал бокснинг “WBА” ва “IBF” камарлари соҳиби Муроджон иккинчи енгил вазн тоифасида навбатдаги ҳимоя жангини шу йилнинг 24 апрель куни АҚШда ўтказади.

Ушбу ихтиёрий-мажбурий жангда Муроджон ўзига тегишли “WBА” камарини америкалик донгдор рақиби - 32 ёшли Рони Риосдан ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, “WBА” ва “IBF” ташкилотлари ҳамюртимизга чемпионлик камарларини ҳимоя қилиш учун иккита ҳимоя жангини белгилаган.

© namangan24.uz

--> -->