Мақола топилди: 12 та

1.Ёшлар иттифоқи раиси ўқиган мактабига китоблар совға қилди

Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган 5-мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди.


2.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


3.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


4.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


5.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


6.Дин-маърифатдур: Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак!

Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.


7.Президент: Электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари оддий ҳолатга айланиб бўлган

Шунча бойлигимиз бўлиб, одамларимизга салгина совуқ бўлса электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари ҳозирги оддий ҳолатга айланиб бўлган, лекин бу мени жуда катта ташвишга соляпти ва агар шу масалаларни жой-жойига қўймас эканмиз, эртага иқтисодий барқарорликка эришиш жуда қийин бўлади.


8.Наманганда коронавирус қайд этилгани қанчалик ҳақиқат?

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида коронавирус қайд этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Мазкур хабарлар тарқатилаётганлиги тарқатилаётган ёлғон хабарлар юзасидан "Namangan24.uz” сайти Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан боғланди.


9.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


10.Хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик: Президент табрик йўллади

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда. 


11.Президент қарори: Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 8 апрель куни "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади. Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.


12.Жаҳолатга қарши маърифат билан

Муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.


--> -->