Мақола топилди: 14 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2.ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...


3.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


4.Ватанига содиқ фарзандларга янги уйлар топширилди

Наманган шаҳридаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари учун қурилган кўп қаватли турар-жой хонадонлари калитлари топширилди.


5.Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида!

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан асос солинган “Халқ билан мулоқот” тизимини вилоят миқёсида дадил ва изчиллик билан татбиқ этиб келмоқда. Одамларнинг меҳри ва ишончини қозониб келмоқда.


6.Халқ ичида бўл: Вилоят ҳокими муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал этмоқда!

Паспорт масаласига оид 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида  ҳал этилди. Демак, ҳудуд одамларининг ойлаб, керак бўлса йиллаб эриша олмаётган орзулари ушалди: уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортлари тантанали суратда топширилди.


7.Тадбиркор орден учун олган 7 миллион сўмни қадрдон мактабига туҳфа қилди

- Қалбимиздаги меҳримиз, ҳурмат-эҳтиромимиз ҳам асло сўнмайди. Энг улуғ ва энг машаққатли касб эгалари ўқитувчиларга қанча ҳурмат кўрсатсак, мадад берсак, шунча кам. Улар олдидаги қарзимизни уза олмаймиз, - дейди “Anamed” диагностика маркази директори Носирбек Абдуллахонов.


8.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


9.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


10.Президент: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди.


11.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


12.Водий вилоятлари ҳокимлари: 2020 йилда ким, қандай ишлади?

Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.


13.1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган мамлакатимиз қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этамиз. Мазкур дайжест Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.


14.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->