Мақола топилди: 88 та

1.Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас: эҳтиёжманд оилаларга 50 та ҳовли-жой берилди

Мана, бугун қаддимиздан қадримиз баланд бўлди – ўз уйимизга эга бўлдик. Биз каби кўнгли ўксикларга ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз.


2.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


3.Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас: эҳтиёжманд оилаларга 50 та ҳовли-жой берилди

Мана, бугун қаддимиздан қадримиз баланд бўлди – ўз уйимизга эга бўлдик. Биз каби кўнгли ўксикларга ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз.


4.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


5.Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди

Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди.


6.ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...


7.Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамолиддин Каримович Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.


8.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


9.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


10.Наманган тумани ҳокими ўзгарди

Садриддин Зокирович Мўминов 1970 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналиши бўйича тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.


11."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

“Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


12.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


13.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


14.Президент ташрифига ҳамоҳанг: Наманган Беларуснинг Витебск вилояти билан ҳамкорлик қилади

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро форумида Наманган вилояти ҳамда Беларуснинг Витебск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди.


15.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


--> -->