Мақола топилди: 12 та

1.Сенатор "Саховат" уйига борди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди.


2.Намунали поликлиника қандай бўлиши керак?

Учқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган амалий семинарда айни шу ҳақида атрофлича баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар юритилди. Унга Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари координаторлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари таклиф этилди.


3.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


4.Президент юрт фидойиларига орден ва медаллар берди

2019 йил 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.


5.Хайрулло Бозоров тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига "Нексия-3" ажратди

Президентимиз табрикномасида Наманган тиббиёти шундай эътироф этилди: Нафақат пойтахтимиз, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кардиожарроҳликка оид энг мураккаб амалиётлар, етакчи марказларимизда буйрак ва жигар, ўзак ҳужайра трансплантациялари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.


6.Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.


7.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


8.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


9.Имом: Карантинда қанча эҳтиёткор бўлсак, шунча ўзимизга фойда

Ўтган 2 ой ичида Наманган вилоятида 250дан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди. Ҳозирги вақтгача тожли вирусга қарши кўрилган изчил чоралар, айниқса, заҳматкаш шифокорларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида касалликка йўлиққанларнинг 92 фоизини даволашга эришилди. Лекин, бундан бир зум ҳам хотиржамликка берилмаслик керак.


10.Халқ таълими вазири: "Наманган намунаси"ни республикада оммалаштирамиз

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманганда янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил инвестиция дастури асосида 7 миллиард 626 минг сўм эвазига вилоят марказидаги Баркамол авлод маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган 315 ўринли ўқув даргоҳи бўлди.


11.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


12.Прокурордан томорқачигача: наманганлик фидойиларга давлат мукофотлари топширилди

Байрам арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирокида ҳокимлик фаоллар залида бўлиб ўтган тантанали маросимда давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган наманганлик юрт фидойиларига орден ва медаллар топширилди.


--> -->