Мақола топилди: 5 та

1.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


2.Тўрақўрғонда Ўзбекистонда ўхшаши йўқ корхона қурилмоқда

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги Оқтош маҳалласи ҳудудида “Ифода агрокимёҳимоя” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган гранула ҳолидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехи билан танишди.


3.Тожикистоннинг энг яхши футболчиси "Навбаҳор" сафида!

1999 йилда туғилган Эҳсони Панчшанбе футболчилик фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Ҳозиргача фақатгина “Истиқлол” жамоаси аъзоси бўлган 21 ёшли чарм тўп устаси тўрт карра Тожикистон чемпиони, уч мартадан шу мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бундан икки йил аввал, 19 ёшида ўз юртида энг яхши футболчи деб топилган. 2018 йили Осиё чемпионатида сардор сифатида майдонга тушган.


4.Сенат қарори билан Янги Наманган тумани ташкил этилди

Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда. Cаноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхонаси ва 4 та кичик саноат зонаси фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


5.Президент Фармони: Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 август куни "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.


--> -->