Мақола топилди: 21 та

1.Поплик солиқчилар қандай "сир"ни фош этди?

Ишбилармон йигит қачондир “тузоққа” тушишидан андак ҳадиксирарди. Чунки, “шаҳар бедарвоза эмас”, деганларидек ҳар бир ишнинг ўз тартиб-қоидаси бор.


2.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


3."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


4.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


5.Ҳумоюн Султонов илк бор "Челенжер" ярим финалига чиқди!

Наманган теннис мактабининг тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов ўз фаолияти давомида эркаклар ўртасидаги “Челленжер” халқаро турнирида илк маротаба ярим финалга қадар етиб келди.


6.Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди

Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.


7.Парижда Наманган тикувчилик салоҳияти тақдим этилди

Франциянинг бир қатор савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари, Париж мода академияси вакиллари кўргазмага қўйилган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Уларни, айниқса, Наманганда тикилаётган эркаклар костюм-шимлари ва бошқа трикотаж маҳсулотлари бежиримлиги билан қизиқтириб қўйди.


8.Наманганлик икки боксчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Бронза медали йўлида рақиблари - кореялик Ман Чо Чол, яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайн, туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевларни енга олган Шукуржон Раҳимов "Токио-2020” Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини қўлга киритди.


9.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


10.Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади

- Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон.


11.Вилоят ҳокими Чортоқда ўзи таълим олган мактабда дарс ўтди

Хайрулло Бозоров ўқувчи-ёшларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади. Вилоят ҳокими қадрдон мактабининг 9-синфида бўлиб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғояси асосидаги “Мустақиллик дарси”ни ўтди.


12.Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми?

Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.


13.СИЗ ҚАЙСИ КИТОБНИ ЎҚИЯПСИЗ?

Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китобини сотиб олганимда анча вақт ўтган бўлсада, ҳажман катталигидан бемалол вақтим бўлганда ўқирман, деб кейинга суриб юрган эдим. Бу орада кўплаб катта-кичик китобларни ўқиб қўйдим. Аммо кеча ишдан қайтиб, “Одамийлик мулки” қўлга олганимча, аёлимнинг “дамингизни олсангиз бўлар эди, эртага ишга борасиз ахир”, деган енгилгина огоҳлантиришидан кейин соатга қарасам – 12.10, китобнинг саҳифасига қарасам 56-бетга келибман.


14.Даврон Ҳошимов: Хориждан таклиф бор эди, аммо "Навбаҳор"да кўпроқ ўсишга эришаман

Даврон Ҳошимов футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор” “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. У 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” клуби таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2049 дақиқа ҳаракат қилган, чемпионат бронза медалини қўлга киритган.


15.Наманган журналистикаси улкан чиноридан айрилди

Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.


--> -->