Мақола топилди: 10 та

1."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


2.23 миллион алиментни олдиндан тўлаган фуқарога чеклов олиб ташланди

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, Улуғбек 2024 йил апрель ойига қадар жами 23 миллион 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради.


3.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


4.ПАРТИЯ НАМАНГАНДА МИТИНГ УЮШТИРДИ: мақсадимиз – хориждаги юртдошларимиз ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш

“Миллий тикланиш” партияси томонидан хорижда тирикчилик ташвишида яшаётган ҳамюртларимиз билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаш, хорижда ўқиётган Ўзбекистон ёшлари билан узвий ва яқин алоқани таъминлаш бўйича тизимли ва доимий чоралар амалга оширилади.


5.Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди!

"Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.


6.МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

7."Зато"дан воз кечиш вақти келди!

Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...


8.Президент арзонгарчиликка йўл очувчи қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.


9.Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи бўйича муҳим қонун имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида 803-сонли муҳим қонун имзоланди. Ушбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.


10.Давлат хизматчиси қандай бўлиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 8 август куни «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Хўш, мазкур қонун кимларга қўлланилади?


--> -->