Мақола топилди: 12 та

1.Тадбиркорнинг тикув машиналари қайтариб берилди

“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир жараёнида фуқаро Шарофиддин Маҳмудов “Довдуқ аҳоли дам олиш маскани”да ҳеч қандай ҳужжатларсиз болалар кийим-кечакларини тайёрлаётганлиги ойдинлашди.


2.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


3.Наманганда бошланғич синф ўқувчилари учун хусусий мактаб очилди

“Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари орасида нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт, санъат, мусиқа ва бошқа йўналишларда муваффақият қозонаётган истеъдодлар бисёр. Таълим соҳасида қарийб 40 йиллик тажрибага эга, дунёнинг илғор ва ривожланган давлатларида бўлиб, улардаги таълим-тарбия жараёнларини мукаммал ўрганган Матлуба Мадаминова раҳбарлигидаги хусусий мактаб жамоаси касб байрамини муносиб тарзда кутиб олди.


4.Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми?

Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.


5.Наманган вилояти маҳалла ва оила бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.


6.Наманганлик теннисчи ва дуторчи қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 мартдаги қарорига биноан ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган 28 нафар фаол қиз муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.


7.Ёшлар иттифоқи Наманганда нималарга эриша олди?

Ёшлар иттифоқи ўзига берилган ваколатдан фойдаланган ҳолда қинғир ишга қўл урган, аммо айбига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тўғри йўлдан юришга қатъий аҳд қилган чапани ўсмирларни ўз шафелигига олаётгани эътиборга молик. Ўтган давр мобайнида Наманганда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиб, жавобгарликка тортилган 169 нафар ёш иттифоқ кафиллигида суд залларидан озод этилганини айтиб ўтиш жоиз.


8.НамМТИ ректори имтиёз асосида талаба бўлган қизларни табриклади

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, физика-математик фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов олийгоҳга Президент қарори билан имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган талаба қизлар билан учрашди.


9.Намангандаги 777 та маҳаллада "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига очиқ танлов эълон қилинди

Ҳоким ёрдамчисининг иш ҳақи миқдори унинг бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4,5-5,5 млн.сўм этиб белгиланади. (танлов натижасига кўра ишга қабул қилинган шахсга аввалги иш жойидагига нисбатан кам бўлмаган миқдорларда иш ҳақи тўланади).


10.Наманганда нега оналар ўлими ва эрта туғруқ кўп?

Оилада аёл ва ҳомиладорга бўлган муносабат нотўғри шакллантирилган. Ҳомиладор аёлнинг оила аъзолари томонидан ўз вақтида уни скринингдан ўтказиш, асоратларга вақтида эътибор қаратиш масаласига жиддий ёндашилмаяпти. Натижада нуқсонли ҳомиладорлик кеч аниқланяпти, туғма ногиронлик рақамларда барқарор кўрсаткични сақлаб келмоқда. 


11.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


12.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->