Мақола топилди: 38 та

1.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


2.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


3.Парижда Наманган тикувчилик салоҳияти тақдим этилди

Франциянинг бир қатор савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари, Париж мода академияси вакиллари кўргазмага қўйилган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Уларни, айниқса, Наманганда тикилаётган эркаклар костюм-шимлари ва бошқа трикотаж маҳсулотлари бежиримлиги билан қизиқтириб қўйди.


4.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


5.Дўппи кийган ёшлар муносиб тақдирланди

Қачонгача чет эл брендлари асосида яшаймиз? Дунёга ўзимизнинг миллий брендимизни ҳам олиб чиқишимиз керак.


6.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


7.Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида!

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан асос солинган “Халқ билан мулоқот” тизимини вилоят миқёсида дадил ва изчиллик билан татбиқ этиб келмоқда. Одамларнинг меҳри ва ишончини қозониб келмоқда.


8.Норин тумани ДХМ нимаси билан фарқланади?

Марказнинг очилиши  норинлик кексаю-ёшнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Аввал пана-пастқам биноларда аҳолига хизмат кўрсатилар бу аҳоли учун ҳам марказ ишчи-ходимлари учун ҳам турли ноқулайликлар туғдирар эди. Бугун эса томомила ўзгача, туман қиёфасига кўркамлик бахш этаётган давлат хизматлари маркази аҳолига 80 турдан зиёд хизматларни кўрсатади.


9.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


10.Наманган вилояти бош солиқчиси давлат мукофоти билан тақдирланди

Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти солиқчиларига бош бўлгач, соҳада туб ўзгаришлар қилинди. Айрим ходимлардаги ўзибўларчилик, масъулиятсизлик каби иллатларга қарши курашга киришилди. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ишчи-ходимларнинг шароитини яхшилаш, улар ўртасида ижро интизомини қарор топтириш, вилоятда солиқ ва бюджет тушумларини тартибга солиш бўйича ҳам сезиларли натижаларга эришилди.


11.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


12.Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи!

Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди.


13.Тадбиркор орден учун олган 7 миллион сўмни қадрдон мактабига туҳфа қилди

- Қалбимиздаги меҳримиз, ҳурмат-эҳтиромимиз ҳам асло сўнмайди. Энг улуғ ва энг машаққатли касб эгалари ўқитувчиларга қанча ҳурмат кўрсатсак, мадад берсак, шунча кам. Улар олдидаги қарзимизни уза олмаймиз, - дейди “Anamed” диагностика маркази директори Носирбек Абдуллахонов.


14.Вилоятдаги гигант корхона мол-мулклари нега хатловга олинди?

“Наманган агро кимё ҳимоя” жамияти нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўзига хос мавқеи ва нуфузига эга бўлган корхоналардан биридир. Бу корхона Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётганлар қаторига киради. Бироқ...


15.Наманган вилояти ҳокими талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди

Дунёда меҳру оқибат, одамийлик, яхшилик, саҳоватпешалик каби инсоний фазилатлари ҳали ҳам бор эканлигини Хайрулло Бозоров амалда исботлаб, ҳокисор талабанинг бир йиллик контракт пулини ўз ҳисобидан тўлаб берди.


--> -->