Мақола топилди: 8 та

1.Наманганлик шифокорлар жаҳонни забт этмоқда

Шифокорларимиздан иборат яна бир катта гуруҳ жаҳоннинг қатор давлатлари сари йўл олади. бу мақсадлар учун республика бюджетидан ўтган йилгидан деярли икки баробар кўп - 700 миллин сўм маблағ ажратилган. 


2.Она тилимизни қачон қадрлашни ўрганамиз?

Қайтаётганда, бизнинг тайёранинг "дилбар келинлари" ҳам "Ассалому алайкум", "Хуш келибсиз" дея ўзбекча кутиб олишларини жуда истадим. Афсуски, улар хорижликлар тугул ўзимизникиларга ҳам одатдагидек "Здравствуйте!, Добро пожаловать" жумласини ишлатишди.


3.Туркия компанияси Наманганда миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширади
Намангандаги “Wow womella” қўшма корхонаси томонидан Туркиянинг “Сиёвуш пошшо” компанияси билан Наманган шаҳрида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик шартнома тузилди.

4.Наманганда вазир бошлаган ташаббус қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Устоз муаллимларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш мақсадида 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида ўзининг биринчи устозини йўқлаб бориб, #ustozingdan_xabar_ol челленжини бошлаб берган эди.


5.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


6.Шайх ҳазратларини хотирлаб: Аллоҳ сизни сийлабди

Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!


7.Шайх ҳазратларини ёд этиб: Ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат сермаҳсул ижод қилиб, кишиларни тўғри йўлга бошлади, балки барча илм аҳлини, ҳамма мусулмонларни тўғри йўлга йўллаб, унда ўзи намуна кўрсатиб, ана шу соф исломий ҳидоятда бир қанча шогирдлар ҳам қолдирдилар. Илмий ижодкорлик, китоб нашри, халқаро тармоқларда диний таълим-тарбия ишларини олиб бориш каби бир мунча хайрли фаолиятларни ҳам изга солиб кетдилар.


8.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


--> -->