Мақола топилди: 34 та

1.Дўппини соғинганлар учун ажойиб танлов!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан #дўппичелленж танлови ўтказилади.


2.Халқаро фестивалда Наманган эътироф этилди

Президентимиз очилиш маросимидан сўнг ушбу кўргазмалар билан танишди. Барча вилоятлардан келган фольклор жамоаларнинг чиқишларини томоша қилди, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини кўздан кечирди. Ижодкор ва ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, келгуси ишларига муваффақият тилади.


3.Наманганда Президент мактаби қурилиши бошланди

2019 йил 17 апрель куни Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов кўчасида Президент мактаби қурилишига илк тамал тоши қўйилди.


4.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


5.Америкалик олимга Наманганда фахрий профессор унвони берилди

Наманган муҳандислик-технология институти томонидан АҚШнинг Техас Университети профессори, доктор Рави Прокаш Данига хизмат кўрсатган фахрий профессор унвони берилди. Бу ҳақдаги махсус диплом америкалик олимга институтда ташкил этилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман доирасида тантанали равишда топширилди.


6.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


7.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


8.Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи!

Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди.


9.Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда

Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон,  Миср, Исроил, Сингапур, Словакия,  Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар.


10.Покистонлик шифокорлар Наманганда мураккаб операцияларни ўтказди

Покистонлик тиббиётчиларнинг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Наманган шаҳрида инвестиция лойиҳалари асосида 8 миллион долларлик ҳажмдаги тиббиёт марказини ишга туширишга тайёргарлик кўришдан иборат. Яқин орада Наманган шаҳрида яна бир янги тиббиёт маркази пайдо бўлади.


11.Наманган делегацияси Японияда таълим тажрибасини ўрганмоқда

Япония билан Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ҳамкорлик билан бирга таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим. Кунчиқар ўлка таълим тизимида ўрганиш ва амалга татбиқ этиш лозим бўлган жиҳатлар кўп. Бу борада умумий ўрта таълим соҳасида илк ҳамкорлик қадамини ташлаган Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, давлатлараро таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда элчихона ҳар қандай амалий кўмакка шай.


12.Cайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада? 


13.Наманган вилоятида сайлов натижалари маълум қилинди

Шу йил 22 декабрь куни бўлган муҳим сиёсий тадбир - вакиллик органларига сайловларнинг дастлабки натижалари бўйича вилоят сайлов комиссияси расмий маълумотларни ошкор қилди. Наманганда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 76,1 фоизи сайловларда иштирок этди.


14.Наманган шаҳар сектор раҳбарлари халқ хизматида!

2020 йилнинг 15 январь кунига қадар Наманган шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш графиги тасдиқланди. Шу ўринда, фуқароларимизга сайёр қабул – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали йўли эканлигини эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз.


15.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

--> -->