Мақола топилди: 8 та

1."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

“Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


2.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


3.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


4.Наманганда биринчи буйрак трансплантацияси амалга оширилди

2 соату 30 дақиқа давом этган операция давомида Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Барно Мусабоевага донор - отаси Собиржон Мусабоевнинг бир буйраги трансплантация қилинди. Уларнинг ҳолати қониқарли.


5.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


6.Ҳоким НамМТИ талабалари билан учрашди: Олий таълимга қамров кучайтирилади

Наманган муҳандислик-технология институти мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида Косонсой тумани ҳокими Баходир Юсуповнинг туманда истиқомат қилаётган талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар билан бундай амалий ва мазмунли мулоқотлар ёшларни аъло баҳоларга ўқиб, ҳамиша фаол бўлиш ва элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга, жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундайди.


7.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


8.Президент қарори: Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 8 апрель куни "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади. Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.


--> -->