Мақола топилди: 81 та

1.ДХХ Наманганда қўшни давлатга 1,5 миллион доллар олиб ўтилишига чек қўйди

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жами 1 млн. 558 минг 798 АҚШ долларининг ноқонуний тарзда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.


2."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


3.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


4.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


5."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


6.Президент ташрифидан сўнг: Эндокринология диспансери замонавий бинога кўчирилди

Эл орасида “сахар болница” деб атаб келинадиган Наманган вилояти эндокринология диспансери ҳозирга қадар зах, яъни ер ости сувлари яқин, ҳаво айланиши оғир нуқтада жойлашган эди. 110 ўринга мўлжалланган шифохона ўтган асрнинг 1960-йилларида қурилган мослаштирилган икки қаватли бинода фаолият кўрсатиб келаётган ва тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ҳам шунга яраша эди.


7.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


8."Макшрейдор" Наманганга нега борди?

    Ўзбекистон ўзининг бой ер ости ва усти табиий ресурсларига эга мамлакат ҳисобланади. Шундай   экан, айни пайтда тадбиркорлар томонидан адир ва тоғлар, дарёлардан қурилиш саноати учун зарур   хом ашё олиб, даромад   олаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, уларнинг барчаси белгиланган   тартиб асосида фаолият олиб боряпти-ми?


9."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


10."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


11.Чортоқда "Ҳоким ва ёшлар": Муаммолар ҳал бўлдими?

Учрашувда туман ҳокими Анвар Отахўжаев “Yoshlar - kelejagimiz” дастури асосида олиб борилаётган хайрли ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Ёшларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, ўз жойида ҳал этиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилди. 


12.Янгиқўрғонлик ёш полвон яна жаҳонда тенгсиз!

Фижининг Сува шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси Адҳамжон Эргашев чемпионликни ҳимоя қилишга эришди.


13.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


14."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


15.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


--> -->