Мақола топилди: 12 та

1.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


2.Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади

- Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон.


3.Одил Аҳмедов эркин агентга айланади-ми?

Одил Аҳмедов Чин юрти суперлигасижа Шанхай шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафида уч йилдан буён тўп суриб келади. Ўтган мавсумда ҳамюртимиз клубнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган эди.


4.Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.


5."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


6.Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.


7.Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга моддий ёрдам юборди

Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.


8."Навбаҳор" бош мураббийидан таклиф: 1-даврани тезроқ якунлаш керак

Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...


9.Наманган журналистикаси улкан чиноридан айрилди

Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.


10.Одил Аҳмедов ҳоким қабулида нималарни муҳокама қилди?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.


11.Наманган вилояти медиа департаментига раҳбар тайинланди

Анвар Аҳролхонович Икромов 1983 йил 20 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси.


12."Навбаҳор" Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

Москвадаги мулоқот давомида "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдирилди. Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни Россияда бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.


--> -->