Мақола топилди: 31 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Муроджонинг жанги нега қолдирилди?

- Спортда ҳар қандай кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Шундай вазият менинг жангим санасида ҳам юз берди. Лекин рақиб ўзгаргани йўқ. Кутилмаган ва менга боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар учун барчадан узр сўрайман”, - дея фикр қолдиган чустлик “Кака”


3.Биз ёнмасак, ким ёнар Ватан учун...

Она Ватанни севиш, унинг бир қарич тупроғини ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, юртимизга муносиб фарзанд бўлиш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шону шавкатини янада ошириш, тараққиёти йўлида ўзини дахлдор ҳис этиш ҳар бир ёш учун қалб қўъри ва виждон амрига айланиши керак!


4."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


5.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


6.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


7.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


8.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


9.Расмий баёнот: Наманган аҳли ғаламисларнинг провакациясига берилмайди

Блогер Шабнам (Нафосат) Алошукурова “Наманганда ўзи эркак борми?” деган Наманган шаҳри аҳлининг қадр қимматини камситадиган, ерга урадиган сўзлари билан 700 мингга яқин шаҳар аҳолисининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.


10.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


11.Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга...

Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради.


12.Наманган муҳандислик-технология институти Покистондаги нуфузли олийгоҳ билан ҳамкорлик ўрнатди

Икки томонлама тузилган битимга мувофиқ, Наманган муҳандислик-технология институтида Покистондаги университет билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида синовдан ўтказиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этилади. Иккала олий таълим муассасаларининг педагоглар ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.


13.Наманганда Юнисеф шафелигида йирик вакциналар омборхонаси ишга тушди

Вакциналар ёрдамида 5 ёшгача бўлган деярли 3 миллион болани ўлим хавфидан сақлаб қолиш мумкин. Иммунизация келаси авлодлар учун аҳоли саломатлигини сақлашга қилинган энг яхши муваффақиятли ва иқтисодийт жиҳатдан фойдали инвестиция саналади.


14."Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

“Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо...


15.Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми?

Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.


--> -->