Мақола топилди: 12 та

1.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


2."Токио сари йўл" Намангандан бошланади!

Наманган вилояти шаҳар ва туманари бўйлаб "Токио сари йўл” шиори остида Халқаро Олимпия кунига бағишланган оммавий спорт сайллари бўлиб ўтмоқда.


3.Косонсойда халқаро мототрасса барпо этилмоқда

Косонсойдаги Шоҳсафед даҳасидаги мазкур замонавий мототрасса қурилиши шу йил март ойида якунига етади. Янги спорт иншоотида Наврўз умумхалқ байрами арафасида мотоцикл пойгаси бўйича Наманган вилояти ҳокими кубоги учун Халқаро мусобақа ўтказилиши кутилмоқда.


4.Коронавирус Ўзбекистонда: Таълим масканлари ёпилди. Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.


5.Хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик: Президент табрик йўллади

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда. 


6."Зато"дан воз кечиш вақти келди!

Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...


7.Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев асарларининг тўртинчи  жилди - "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" номли янги китоби нашрдан чиқди. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари асарларининг учта жилди чоп этилган эди.


8.Биатлончилар Чортоқда жам бўлди: Ҳоким кубоги кимга насиб этади?

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Чортоқ туманида спортнинг “ёзги биатлон” тури бўйича вилоят ҳокими кубоги учун вилоят биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилди.


9.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


10.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

11.Янги сайлов тизими: қонунчиликдаги афзалликлар қандай?

Сайловлар мамлакатда давлат ҳокимиятини фуқароларнинг хоҳиш–истакларини қонуний йўл билан шакллантириш воситаси, фуқароларнинг ўз мамлакатларини билвосита (вакиллари орқали) бошқаришда иштирок этиш усулидир. Энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.


12.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->