Мақола топилди: 53 та

1.Дўппини соғинганлар учун ажойиб танлов!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан #дўппичелленж танлови ўтказилади.


2.Сенатор "Саховат" уйига борди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди.


3.Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор?

Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


4.Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида!

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан асос солинган “Халқ билан мулоқот” тизимини вилоят миқёсида дадил ва изчиллик билан татбиқ этиб келмоқда. Одамларнинг меҳри ва ишончини қозониб келмоқда.


5.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


6.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


7.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


8.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


9.Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи!

Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди.


10.Саводни қачон ислоҳ қиласиз, жаноб "Либерал"чилар!?!

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...


11.Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди

Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим.


12.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


13.МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

14.Cайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада? 


15.Наманган шаҳар сектор раҳбарлари халқ хизматида!

2020 йилнинг 15 январь кунига қадар Наманган шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш графиги тасдиқланди. Шу ўринда, фуқароларимизга сайёр қабул – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали йўли эканлигини эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз.


--> -->