Мақола топилди: 6 та

1.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


2.Наманган коллежларида коррупцияга қарши кураш бошланди

Касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган учинчи босқич ўқувчилари онг-у тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ёшлар коллежни битиргандан кейин муайян давлат ва жамоат ташкилотларида, меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатиши, ўз ҳаёти давомида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келиши, бу иллатнинг қурбонига ёки унинг ижрочисига айланиши хавфи бор.


3.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


4.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


5.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


6.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


--> -->