Мақола топилди: 6 та

1.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


2.Наманган гилоси дунё бозорига чиқмоқда

Сахий заминимиз боғларида гилос пишиб етилди. Қуёш нуридан ранг ва таъм олган Наманган гилосларини ташқи бозорга чиқариш бошлаб юборилди. Ўтган йили жаҳон бозорига экспорт қилинган Тўрақўрғон гилослари Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳридаги нуфузли супермаркетларда эътироф этилган ҳолда сотилганди. Бу ҳақида ҳатто Фейсбукдан фойдаланувчи кўплаб англияликлар ёзишганди.


3."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ баллони керакми? муаммосиз!

- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.


4."Ҳудудгаз Наманган": Таъминотда муаммо бўлмайди

Чортоқлик Нигора Аҳмедова ҳам суюқгаз истеъмолчиларидан. У газ таъминотидан хурсандлигини қуйидагича изҳор этди: Бизга суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший баллонларни вақтида алмаштириб беришяпти. Газчиларнинг хизматидан мамнунмиз. Карантин шароитида уйдан кўчага чиқмадик. Баллонларни олиб келиб беришди. Бунинг учун уларга раҳмат.


5.Наманганда янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев 1978 йил 17 февраль куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2000 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги бинолар ва саноат иншоотлари қурувчиси,  ўқитувчи-педагог.


6.ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ! Наманган вилояти бош санитар врачи аҳолига мурожаат билан чиқди

Ҳувиллаган шаҳар, қишлоқлар, тўхтаб қолган завод, корхоналар, ғилдираги “кишанланган” самолёт ва беҳисоб катта-кичик транспортлар, кун ора энг яқинларни йўқотишлар, ҳатто жанозаларда қатнаша олмаган кунларимиз ҳар дам хотирангиздан кўтарилмасин. Деразадан термулиб ишхонасини, ўқув, тарбия даргоҳларини соғинган одамлар, талаба, ўқувчи, боғча тарбияланувчиларининг нигоран боқишлари асло ёдингиздан чиқмасин? Бефарқлик, ўзибўларчилик, сен менга тегма, мен сенга каби салбий хислатлардан шу вақтдан бошлаб воз кечайлик.


--> -->