Мақола топилди: 7 та

1.Институтда солиқчи ва талабалар нега тортишди?

Ўйлаб кўрсак, институтимиздаги тўрт мингга яқин талабанинг ҳар бири бир ойда овқатланиш, ўқув қуроллари ва шунга ўхшаш ҳаражатлар учун 500 минг сўм сарфласа ва хариди учун чек олса, ўрта ҳисобда 100 миллион сўм бюджетга келиб тушар экан. Энг муҳими, назорат касса машинаси чекини олиш билан биз, ойлик маош, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида етказилишига катта ҳисса қўшган бўлар эканмиз.


2.Солиқчилар Тўрақўрғонда 109 миллионлик дастгоҳларни нега олиб қўйишди?

Ҳар бир фуқаро Абдулҳаким сингари “Солиқдан қочиш эмас, балки уни тўлаш керак!”, “Солиқлар - ҳотиржамлик гарови”, деган азалий тамойилни англаб етса, нафақат уларнинг ўз муаммолари, балки жамиятдаги айрим ечимини кутаётган масалалар ўз-ўзидан барҳам топади.


3.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


4.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


5.Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси жамиятга қандай манфаат келтиради?

Жамоатчилик палатаси давлат органлари ва ташкилотларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан Жамоатчилик палатаси сўровини юбориш ҳуқуқига эга бўлмоқда.


6.Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада?

Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди.


7.Тил яраси битмайди

Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли.


--> -->