Мақола топилди: 7 та

1.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


2.Дўппи кийган ёшлар муносиб тақдирланди

Қачонгача чет эл брендлари асосида яшаймиз? Дунёга ўзимизнинг миллий брендимизни ҳам олиб чиқишимиз керак.


3."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


4.Наманганлик теннисчи ва дуторчи қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 мартдаги қарорига биноан ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган 28 нафар фаол қиз муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.


5.Наманганда мактабгача таълим: Кеча, бугун ва эртага

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси  бошлиғи Ҳилола Юсупова ўз сўзида мамлакатимизда янги жорий этилган бу тизимда қисқа фурсат ичида салмоқли ишларга қўл урилгани, биргина вилоятимизнинг ўзида сўнгги уч йил ичида болалар қамрови кўрсаткичи 26 фоиздан 56,7 фоизга чиққанлигини қайд этди. Бу ўз навбатида 1244 та мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган 22 мингдан зиёд педагог-тарбиячиларга янада масъулият юклайди.


6."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


7.Поплик муаллима Дубайдаги халқаро танловининг тақдирлаш маросимида қатнашади

Асосий ташкилотчи сифатида илк бор “Ўқитувчилар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этган танловда олти номинация бўйича ғолибларнинг ҳар бирини мукофот пули билан тақдирлаш ҳамда ғолибларни ҳар йили Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро маросимдаги иштирокини таъминлаш кўзда тутилган эди.


--> -->