Мақола топилди: 10 та

1.Халқ қабулхоналари ишончни қозона оляптими?

Халқ қабулхонаси ходимлари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди: Қирқчек МФЙ, Қирқчек кўчаси қишда лой, ёзда эса бу кўча чанг бўлиши, айниқса, мактаб ўқувчиларига ноқулайликлар туғдираётгани маҳалла фаоллари эътирозига сабаб бўлди. Муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, 3 кун ичида  Қирқчек кўчасининг қарийиб 500 метр қисми шағаллаштирилди. 


2.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


3.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


4.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


5.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


6.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


7.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


8.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


9.Намангандаги 777 та маҳаллада "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига очиқ танлов эълон қилинди

Ҳоким ёрдамчисининг иш ҳақи миқдори унинг бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4,5-5,5 млн.сўм этиб белгиланади. (танлов натижасига кўра ишга қабул қилинган шахсга аввалги иш жойидагига нисбатан кам бўлмаган миқдорларда иш ҳақи тўланади).


10.Фарғона водийсида сув таъминоти яхшиланади

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тупроғи унумдор. Шу боис Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда бу вилоятлардаги насос станцияларини модернизация қилиш режалаштирилган. Биринчи босқичда 118 та насос станциясини янгилаш мўлжалланган.


--> -->