Мақола топилди: 8 та

1.Наманганда абитуриентлар номидан тестга кирган уч талаба қўлга тушди

Фуқаро А.К.Д. “мижоз” абитуриентларни 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. “Калла” бўлишга сўз берган “учар” талабаларга уларга бириктирилган “мижоз” шартнома асосида ўқишга кирса 800 АҚШ доллари, “грант”га кирадиган бўлса 1 минг 200 АҚШ доллари беришини айтади.


2.Расмий баёнот: Наманган аҳли ғаламисларнинг провакациясига берилмайди

Блогер Шабнам (Нафосат) Алошукурова “Наманганда ўзи эркак борми?” деган Наманган шаҳри аҳлининг қадр қимматини камситадиган, ерга урадиган сўзлари билан 700 мингга яқин шаҳар аҳолисининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.


3.Дин-маърифатдур: Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак!

Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.


4.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


5.Эҳтиёт бўлинг: Қовун пашшаси - ҳосил кушандаси

Қовун пашшаси 2000 йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аниқланди. Бугунги кунда бу зараркунанда барча вилоятларда учраб, личинкаси асосан қовунни ва кам миқдорда тарвуз, ошқовоқларга сезиларли зарар етказмоқда.


6.Косонсой Бандлик маркази мутасаддилари миллионлаб давлат пулларини "туя қилди"

Ўз ваколатини суистеъмол қилган, давлат ғазнасига хиёнат қилиб, миллионлаб зарар келтиришга йўл қўйган туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


7.Тўрақўрғонда бюджет маблағлари қаёққа кетди?

Бош прокурор таъкидлашича, Э. пандемия шароитида жамоат тадбирларига жалб қилинган фуқароларга иш ҳақлари жамоат ишлари жамғармасидан тўланиши белгиланганидан фойдаланиб, ушбу маблағларни ҳам ўзлаштириш пайига тушади. Жиноий йўл билан топилган маблағлар ҳисобига 2 та «Ласетти» ва 2 та «Дамас» автомашинасини сотиб олиб, легаллаштирган.


8.Миш-миш ва ҳақиқат: Хайрулло Бозоров бошқа лавозимга ўтгани ростми?

Айни шу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ёрдамчиси билан боғландик. Ҳоким ёрдамчиси, расмий мақомга эга бўлмаган, шунчаки сохта каналда тарқатилган бу хабарни ёлғон эканлигини тасдиқлади.


--> -->