Мақола топилди: 7 та

1.Наманганда абитуриентлар номидан тестга кирган уч талаба қўлга тушди

Фуқаро А.К.Д. “мижоз” абитуриентларни 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. “Калла” бўлишга сўз берган “учар” талабаларга уларга бириктирилган “мижоз” шартнома асосида ўқишга кирса 800 АҚШ доллари, “грант”га кирадиган бўлса 1 минг 200 АҚШ доллари беришини айтади.


2.Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз!

- Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов.


3.Наманганда хориждан ўқишни "перевод" қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам қўшни давлатлардан Наманган вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Аризаларни топшириш жараёнида турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!


4.Креатив ёндашув: Ҳоким ёшлар билан инглиз тилида мулоқот қилди

Ёшлар билан мулоқот бундай форматдаги учрашувлар учун илк бор тўлалигича инглиз тилида кечди. Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов учрашувга келган ёшларни ўқишларида муваффақият тилаб, дунё тилига айланган инглиз тилини эгаллаш борасидаги интилишларига юксак баҳо берди. Бундай учрашувлар доимий тус олгани, келгусида бошқа йўналишларни эгаллаган истеъдод эгалари билан мулоқотлар ҳам ўтказилишини таъкидлади.


5.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


6.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


7.Президентимиз Қурбон ҳайити табригини йўллади

Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир. Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.


--> -->