Мақола топилди: 6 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


3.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


4.Кластер – изланиш, инновация, дегани. Улар фермерларга кўмакчи бўла оляптими?

Наманган туманидаги Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти қошида 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган пахта-тўқимачилик кластери бугунги кунда 133 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатиб, улар билан фючерс шартномаси асосида иш юритмоқда. Тумандаги 5 минг 550 гектар ер майдонида етиштириладиган пахтани қайта ишлаб, ип ҳолатида сотилади.


5.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


6.Бонг: Халқ банки Наманганда халқни сарсон қилмоқда

Банк ходимларидан аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ. Мақсад аҳолига сифатли хизмат кўрсатишми ёки одамларни сарсон қилишми, Халқ банкининг «ҳурматли» мутасаддилар? Ёхуд "Мижоз банк учун эмас, банк мижож учун" тамойили Халқ банки Наманган вилояти филиали учун бегонами?


--> -->