Мақола топилди: 14 та

1.Россия-Ўзбекистон таълим форуми амалда: Рязанлик профессор НамМТИда дарс ўтди

Ҳамкорлик келишуви доирасида Рязань давлат агротехнология университетининг ўқув ишлари бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор Сергей Николаевич Боречев Наманганда бўлди.


2.Россия-Ўзбекистон таълим форуми амалда: Рязанлик профессор НамМТИда дарс ўтди

Ҳамкорлик келишуви доирасида Рязань давлат агротехнология университетининг ўқув ишлари бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор Сергей Николаевич Боречев Наманганда бўлди.


3.Наманганлик талабалар Франция академиясида ўқишга таклиф этилди

Франциянинг дунёга машҳур Халқаро модалар академияси билан шартнома тузилганлиги қайд этилди. Наманган муҳандислик-технология институти талабаларини ушбу академияда ўқишга таклиф қилинди.


4.Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Музаффар Ҳошимович Эсонов 1978 йил 19 февралда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. 


5.Наманганлик олим Россияда эътироф этилди

Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рустамжон Исроилов Рязандаги нуфузли анжуманда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, кўпчилик хорижий мутахассислар эътиборини қозонди.


6.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


7.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


8.Наманган муҳандислик-технология институтига проректор тайинланди

Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог.


9.МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМ...

Улуғ шоир, ҳамюртимиз Бобораҳим Машраб шеърияти ўта халқчил ва оммага яқинлиги билан эъзозланади, севиб хиргойи қилинади. Бу оташзабон шоир ижодини тадқиқ этишда жонбозлик кўрсатаётганларнинг пешқадам вакили Мўмин Ҳошимхоновдир. Ҳозиргача ҳамюртимиз ҳаёти ва ижодига доир 15 га яқин йирик китоблар яратди. Хусусан, жиззахлик олим Машраб ҳаёти, фаолияти, ижоди бўйича фундаментал (заминий) тадқиқотлар олиб бориб олтита монография ва иккита ўқув –услубий қўлланма яратган. 


10.Наманган Давлат университетига проректор тайинланди

Наримон Бурҳонжонович Деҳқонов 1984 йил 21 февраль куни Наманган вилояти Чуст туманида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган давлат университети тарих йўналишини, 2008 йилда ватан тарихи мутахассислиги бўйича магистратурани, 2011 йилда Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича аспирантурани тамомлаган.


11.Намангандаги олий ўқув юртларида тайинловлар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги буйруқлари билан Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институтида муҳим тайинловлар амалга оширилди.


12.Наманганда буюк аждодларимизнинг маънавий меросини ўрганиш қай аҳволда?

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида ўтказилган анжуманда буюк аждодларимиз моддий ва маънавий меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш соҳасида олиб борилаётган янги илмий тадқиқотлар ҳақида атрофлича илмий маълумотлар берилди. Ёшларни тарбиялашда аждодлар мероси, шарафли ҳаёт йўлини намуна сифатида сингдиришнинг янги инновацион усуллари, методлари тўғрисида таклифлар билдирилди.


13.Наманган муҳандислик-қурилиш институтига проректор тайинланди

Муҳаммаджон Ғуломқодирович Дадамирзаев 1970 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, доцент.


14.Намангандаги янги институтга биринчи проректор тайинланди

Хайрулла Холмирзаевич Нишонов 1983 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини касбий педагогик тайёргарлик, 2022 йилда Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини агроинженерия, лойиҳа бошқаруви йўналишлари бўйича тамомлаган.


--> -->