Мақола топилди: 53 та

1.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


2.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


3.23 мартдан Наманганда "Дамас"лар юриши тўхтатилади

Йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.


4.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


5.Депутат чорлови: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад - халқимиз оғирини енгил қилиш

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.


6.Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга моддий ёрдам юборди

Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.


7.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


8.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


9.Наманганда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

54 ёшли беморнинг шу кунгача  кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар  ўтказиб келинган. Аммо...


10.Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 миллион доллар пул юборди

Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, миллиардер коронавирус вакцинаси топилса, уни Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берганини маълум қилганди.


11.Наманганда "СЭС" ходимларига хизмат автомашиналари берилди

Дунёни ташвишга солган коронавирус пандемияси қарши курашда санитария-эпидемиология соҳаси ҳал қилувчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонда айни соҳага кейинги пайтда кўрсатилаётган эътибор бугунги оғир, таҳликали вазиятда ўз натижасини бермоқда.


12.Алишер Усмоновнинг издоши 50 хонадонни оталиққа олди

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишда имкон қадар ўзимизнинг хайрия ишларимиз билан иштирок этмоқдамиз. "Ёшлар - келажагимиз" жамғармасининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб, ишлаб чиқариш фаолиятини намунали йўлга қўйган йигит-қизлар ҳам ташаббус билан чиқишмоқда. "Биздан нима ёрдам, қандай хизмат бор. Маблағимиз ва озиқ-овқат маҳсулотларимиз билан кўмак беришга тайёрмиз", дейишяпти.


13."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилади

Наманган шаҳрида ҳам одамлар соғлигини ўйлаб – ошхоналар, турли овқатланиш шаҳобчаларининг фаолияти тўхтатилиши аҳолининг ўз уйида уч маҳал чой, сув қайнатиши, иссиқ овқат таёрлаши туфайли газга бўлган эҳтиёж кучайди. Мард инсон эл бошига иш тушганда билинади, деганларидек, астойдил ишлаётган “Ҳудудгаз Наманган” жамияти ишчиларидан миннатдормиз.


14.Президент коронавирусдан кейин тўйлар қандай ўтказилишини айтди

Бир ҳақиқатни барчамиз аниқ тушуниб олишимиз шарт: пандемия шароитида биз жорий этган янги тизимнинг қанчалик самарали ишлаши фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.


15.Имом: Карантинда қанча эҳтиёткор бўлсак, шунча ўзимизга фойда

Ўтган 2 ой ичида Наманган вилоятида 250дан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди. Ҳозирги вақтгача тожли вирусга қарши кўрилган изчил чоралар, айниқса, заҳматкаш шифокорларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида касалликка йўлиққанларнинг 92 фоизини даволашга эришилди. Лекин, бундан бир зум ҳам хотиржамликка берилмаслик керак.


--> -->