Мақола топилди: 41 та

1.Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди

Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.


2.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


3.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


4.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


5.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


6.Наманган муҳандислик-технология институти Покистондаги нуфузли олийгоҳ билан ҳамкорлик ўрнатди

Икки томонлама тузилган битимга мувофиқ, Наманган муҳандислик-технология институтида Покистондаги университет билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида синовдан ўтказиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этилади. Иккала олий таълим муассасаларининг педагоглар ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.


7.Наманганлик депутат Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

Раҳим Расулжонович Ҳакимов 1983 йил 2 январда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган давлат университетини, 2005 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. Оилали, ўғил ва қиз фарзанди бор. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


8.Наманган шаҳар ДХМга янги раҳбар тайинланди

Нодирбек Исомиддинов 1983 йил 14 ноябрь куни Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2019 йили Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис-педагог, иқтисодчи.


9.Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.


10.Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.


11.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

12.Озодбек Назарбеков Наманган вилоятидаги вакилини ўзгартирди

Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.


13."Миллий тикланиш" фаоли ҳокимга маслаҳатчи бўлди

Дилноза Зохидхоновна Азизова 1986 йил 28 январь куни Учқўрғон туманида зиёли оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


14.Тўрақўрғон туманига аёл ҳоким тайинланди

Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова 1968 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йили Наманган давлат педагогика институти ва кейинчалик Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассилиги ўқитувчи-педагог.


15.Наманган шаҳар ҳокими янги лавозимга тайинланди

2017 йилнинг июль ойидан буён Наманган шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов янги лавозимга тайинланди.


--> -->