Мақола топилди: 26 та

1.Лангар азиз бува ҳақида эшитганмисиз?

Бу тарихий маскан ҳақида кайвони кексаларгина билишади. Санг қишлоғининг тарихий чуқур илдизларга бориб тақалиши, узоқ мозий даврга эга эканини инобатга олган ҳолда айтиш жоиз, манбаларни ўрганиб тадқиқот олиб бориш мақсадга мувофиқ!


2.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


3.Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди

Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.


4.Президентликка собиқ номзод Абдулҳафиз Жалолов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига собиқ номзод, наманганлик Абдулҳафиз Жалолов 72 ёшида вафот этди.


5.Солиқчилар Тўрақўрғонда 109 миллионлик дастгоҳларни нега олиб қўйишди?

Ҳар бир фуқаро Абдулҳаким сингари “Солиқдан қочиш эмас, балки уни тўлаш керак!”, “Солиқлар - ҳотиржамлик гарови”, деган азалий тамойилни англаб етса, нафақат уларнинг ўз муаммолари, балки жамиятдаги айрим ечимини кутаётган масалалар ўз-ўзидан барҳам топади.


6.Наманган шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

Азизбек Абдувалиев 1972 йил 5 апрелда Наманган шаҳрида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги журналист, сиёсатшунос. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.


7.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


8.Наманган вилояти ҳокими талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди

Дунёда меҳру оқибат, одамийлик, яхшилик, саҳоватпешалик каби инсоний фазилатлари ҳали ҳам бор эканлигини Хайрулло Бозоров амалда исботлаб, ҳокисор талабанинг бир йиллик контракт пулини ўз ҳисобидан тўлаб берди.


9.Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди: Абдурашид Убайдуллаев раҳбарликка қайтди

“Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” деганларидек, ҳаётий ва сиёсий тажрибага эга бўлган Абдурашид Яҳёевич Убайдуллаев яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. У киши 1950 йил 1 январда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1972 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.


10.Саводни қачон ислоҳ қиласиз, жаноб "Либерал"чилар!?!

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...


11.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


12.Шуҳрат Тўхтабоев Президент ҳузуридаги Агентлик филиалига раҳбар бўлди

Шуҳрат Абдулмаҳмудович Тўхтабоев 1979 йил 3 сентябрь куни Наманган шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-педагогика институтини информатика ва ахборотлар технологияси мутахассислиги ҳамда Наманган давлат университетини юриспруденция мутахассислиги билан тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.


13.Чортоқ туманида уч эгизак дунёга келди

Чортоқ тумани Навбаҳор маҳалласи, "Ёш оила" кўчаси, 47-уйда истиқомат қилувчи Адҳам Қодировлар оиласида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди. Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда.


14."Миллий тикланиш" фаоли ҳокимга маслаҳатчи бўлди

Дилноза Зохидхоновна Азизова 1986 йил 28 январь куни Учқўрғон туманида зиёли оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


15.Президентимиз Хайрулло Бозоровга юқори баҳо берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ўтказилган камбағалликни қисқартириш бўйича видео-селектор йиғилишида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фаолиятига юқори баҳо берди.


--> -->